Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаб юриб, Украинадаги урушга юборилган ўзбекистонликнинг жасади Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украинада бўлаётган куролли тўқнашувга юборилган ва у ерда ҳалок бўлган элликқалъалик 43 ёшли Ф.Х жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Марҳум Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаган.
«7 та фарзандим бор. 2 та ўғлим ва беш нафар қизим. Ф. катта ўғлим эди. Мактабни тугатгандан кейин ҳар хил ишларда ишлади. Дўстлари Москвада яхши ишлаётганини кўриб у ҳам кетди. 2008 йилда уйланганди, бир нафар қизи бор. Эр-хотин Россияга ишлаш учун кетганида фарзандини мен парвариш қилиб тургандим», дейди марҳумнинг онаси
Чет эл давлатлари ҳарбий хизматига ёлланиш қонунан таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 моддасига кўра жавобгарликка тортилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!