O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 12-март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “V Интернатионал Ташкент Маратҳон”, “Янги нафас” “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

2023-йилнинг 11-март куни соат 10:00 дан 12-март куни соат 16:00 гача:

Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган
чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

2023-йил 12-март куни соат 06:00 дан соат 14:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шаҳрисабз кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Нукус кўчаси – Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси – Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳадан Абай кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», дейилган хабарда.