O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон Қозоғистон билан олий ва ундан кейинги таълимдаги ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон Қозоғистон билан олий ва ундан кейинги таълимдаги ҳамкорликни йўлга қўяди

Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 10.03.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.