Hodisa, O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкентда поезд рельсдан чиқиб кетди. Сабаблари ўрганилмоқда

Тошкентда поезд рельсдан чиқиб кетди. Сабаблари ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ҳаракатдаги поезд релсдан чиқиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2023 йил 11 март куни соат 11:53 ларда Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциянинг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиққан.

Тегишли таркибий бўлинмалар томонидан зудлик билан ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда, дейилган хабарда.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди.

«2023 йил 11 март куни соат 12:05 ларда “Қўқон-Тўқимачи-Арис” (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланаётган вақтида, Яшнобод туманидаги “Хамза-Тошкент товар” темир йўл бекатлари оралиғида ушбу поезд таркибидаги 3 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетган».

Прокуратура баёнотида айтилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.