Ўзбекистоннинг икки ҳудудида зилзила сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Марказнинг маълум қилишича, 12.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 20:26 да (12.03.2023 йил, Гринвич бўйича 15:26 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 260 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 63 км.
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 93 км.
Шунингдек, бугун Афғонистон ҳудудида ҳам 5 балли зилзила сезилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!