O‘zbekiston, Yangiliklar

Қозоғистонда автобус бузилиб 63 нафар ўзбекистонлик йўлда қолиб кетди

Қозоғистонда автобус бузилиб 63 нафар ўзбекистонлик йўлда қолиб кетди

Қозоғистонда қутқарувчилар томонидан ўзбекистонлик 63 киши эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 12 март куни “112” қутқарув хизматига Аитеке би тумани, Қорабутак-Қўстанай автомобил йўлининг 144-километрида автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар ва техника чақирув жойига жўнатилган ва уларнинг тезкор ҳаракати туфайли 63 нафар Ўзбекистон фуқароси Айтеке би туманидаги мактабга жойлаштирилган.