O‘zbekiston, Siyosat

Ўзбекистон ким томонда? Президент аниқ жавоб берди

Ўзбекистон ким томонда? Президент аниқ жавоб берди

Бугун, 13 март куни Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ким томонда?» деган саволга жавоб берди.

«Замон жуда мураккаб, ҳозир катта-катта давлатлар айтяпти: “Ўзбекистон, сен ким томон? Бўлди энди, ёки у томонга ўтгин, ёки бу томонга ўтгин”, деяпти. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб ҳам шунга даъват қиляпти. “Бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон, 36 млн бўлди, 3-4 йилда 40 млн бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан”, деяпти.

Саволга жавоб битта: бир томонман! Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимни манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман деб жавоб бераман», – деди давлат раҳбари.

Маълумот учун, 28 февраль куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюрганди.