O‘zbekiston

«Дадажон, мен ўляпман, де!» Самарқандда ёш она фарзандларини қийнагани акс этган видео тарқалди

«Дадажон, мен ўляпман, де!» Самарқандда ёш она фарзандларини қийнагани акс этган видео тарқалди

Самарқанд вилоятида эри билан жанжаллашган аёл унга фарзандларини қийнаётгани акс этган видеони жўнатган. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга Самарқанд ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг Андоқсой МФЙ, Андоқсой қишлоғида содир бўлган. 2000-йилда туғилган Х.У. айни дамда Россия Федерациясида бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик натижасида, жахл устида, боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро ХУнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу оила ҳамда болалар билан ишлаш учун мутахассис психологлар жалб этилган.