Россия президенти Владимир Путин Мариуполга иш сафари билан борди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Путин қишлоқдаги бир нечта объектларни кўздан кечирган ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган. Кремл маълумотларига кўра, президент Мариуполга вертолётда етиб келган. Кейин машина ҳайдаб, шаҳарнинг туманлари бўйлаб тўхтаб ўтган.
Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин давлат раҳбарига Мариупол ва унинг атрофидаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида батафсил маълумот берган.
“Янги турар-жойлар, ижтимоий ва таълим объектлари, уй-жой коммунал инфратузилмаси, тиббиёт муассасаларини қуриш масалалари муҳокама қилинди”, — дея хабар қилган Кремл матбуот хизмати.
Невский микрораёнида президент шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилиб, оилалардан бирининг таклифига биноан уларнинг уйига борган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!