Феврал ойида Туркия жанубида содир бўлган кучли зилзилалар қурбонлари сони 50 096 кишига етди. Бу ҳақда Туркия табиий офатлар агентлиги хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (АФАД) раҳбари Юнус Сезер, 107 минг 204 кишининг тан жароҳати олганини қайд этган.
Туркияда 13,5 миллиондан ортиқ киши ва Сурия шимолидаги бошқа кўплаб одамлар ҳалокатли зилзилалардан жабр кўрган.
Зилзилалар фонида Туркияда меҳмонхоналар учун зилзилага чидамлилик сертификатларини жорий қилиш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!