Ўзбекистонда Наврўз байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан АҚШ Президенти Жо Байден президент Шавкат Мирзиёевга табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жо Байден Америка халқи номидан Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан эзгу тилакларини йўллаган.
Табрикда ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқларнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашгани қайд этилган.
«Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман. Наврўз муборак!», дейилган мактубда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!