Магнит бўронининг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани сабабли, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриқ кузатилади.
Бу пайтда шу каби инсонларнинг камроқ ҳаракат қилиши ҳамда уйда кўпроқ ўтириши мақсадга мувофиқ.
Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!