Суриянинг Ҳасака вилоятида Америка Қўшма Штатларининг DEASH’га қарши кураш бўйича коалиция базасига учувчисиз ҳаво воситаси билан уюштирилган ҳужумда 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши тан жароҳати олди.
Пентагон томонидан қилинган баёнотда, кеча маҳаллий вақт билан соат 13:30 ларда DEASH’га қарши коалицияга тегишли таъмирлаш объектига бир дрон урилгани маълум қилинди.
Баёнотда, ҳужум оқибатида АҚШ билан ишлаган 1 нафар алоқа ходими ҳалок бўлгани, 1 нафар шартномавий ходим ва 5 нафар АҚШ аскари тан жароҳати олгани маълум қилинди. Разведка учувчисиз ҳаво воситасини Эронга тегишли деб ҳисоблаган.
Бошқа маълумотларга кўра дрон Россияга тегишли экани айтилмоқда. Июнь ойида россиялик ҳарбийлар Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши қатор операцияларни бошлаган эди. Шу ҳафтада шундай операциялардан бири америкаликлар Сурия жанубида, Иордания билан чегара яқинида маҳаллий жангчиларни тайёрлайдиган стратегик муҳим Танф базасида Россия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг учирилиши бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!