Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтдаги дунёдаги ишчи кучининг 18 фоизи автоматлаштирилиши мумкин, бунинг таъсири ривожланган иқтисодиётларда (АҚШ ва ЕИ каби) кучлироқ сезилади. Goldman Sachs инвестиция банки таҳлилчилари шундай хулосага келган.
Уларга кўра, сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасидаги ютуқлар меҳнат бозорида “катта зарбалар”га олиб келиши ва 300 миллионга яқин тўла вақтли иш ўринларини алмаштириши мумкин, дейилади банк прогнозида.
Бундай вазиятда энг катта хавфга оқ халатлилар – маъмурий ходимлар, адвокатлар ва қўл меҳнати билан шуғулланмайдиган бошқа одамлар дуч келади. Ҳисоботдан маълум бўлишича, сунъий интеллект маъмурий секторда 46 фоизгача, ҳуқуқшуносликда эса 44 фоизгача вазифаларни бажаришга қодир бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!