Қозоғистоннинг ғарбида, Жанаўзен шаҳрида 2000 га яқин маҳаллий аҳоли нефтчиларни қўллаб-қувватлаб намойишларга чиқди.
Бунга Жанаўзендан тендер натижаларини бекор қилишни талаб қилиб келган 200 дан ортиқ нефтчининг Остонада ҳибсга олингани сабаб бўлган.
Шундан сўнг уларнинг юртдошлари ўзлари туғилиб ўсган шаҳарларининг марказий майдонига йиғилиб, расмийларни ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирган.
КазМунайГаз (КМГ) миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилишича, Остонада Энергетика вазирлиги биноси олдида митинг ўтказган ва полиция томонидан ҳибсга олинган “BerAli Mangistau Company» МЧЖ нефт конининг собиқ ходимлари аллақачон қўйиб юборилган ва Жанаўзенга (Манғистау вилояти ғарбидаги шаҳар) қайтиб келишмоқда.
“БерАли Мангистау компаниясининг собиқ ходимлари қўйиб юборилди ва поездда Жанаўзенга жўнаб кетди”, дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, “КМГ”нинг алоқа гуруҳи ва “BerAli Mangistau” компанияси вакиллари ўртасида МЧЖнинг собиқ ходимларининг даъволарини “кейинги ўринларда ҳуқуқий соҳада ҳал этиш учун” кўриб чиқадиган махсус ишчи комиссия тузиш бўйича келишув тузилган. Ушбу комиссия таркибига “BerAli Mangistau” компаниясининг собиқ ходимларидан 10 нафар вакил киритилади.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган корхонанинг қолган собиқ ходимлари аввалроқ қўйиб юборилган ва Остона вақти билан соат 8:57 да поездда Жанаўзен шаҳрига жўнаб кетишган”, дейилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!