Jinoyat

Янгиҳаёт туманида мурдаси топилган 12 ёшли қизнинг иши судга оширилди

Янгиҳаёт туманида мурдаси топилган 12 ёшли қизнинг иши судга оширилди

Хабарингиз бор, Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган эди. Ҳозирда гумонланувчи А.Т. иши бўйича ҳужжатлар Яккасарой туман судининг иш юритувига келиб тушди. Бу ҳақида Олий суд ахборот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандлари, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 137-моддаси (одам ўғирлаш) 3-қисми “б” банди ва 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг иш юритувига келиб тушди.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.