Ilm-fan

Ўзбекистон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида 15та янги мактаб қурилади

Ўзбекистон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида 15та янги мактаб қурилади

Ўзбекистонда халқаро стандартлар асосида 15 та мактаб қуриш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ўзаро келишувга эришди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб вазирлиги хабар бермоқда.

Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ЕТТБ ўртасида мазкур лойиҳалар ижросига доир уч томонлама Техник ёрдам бериш шартномаси имзоланди.

Қайд этиш лозимки, бу борадаги ўзаро ҳамкорлик ишлари 2021 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида бошланган эди. Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Жараённинг дастлабки босқичи сифатида Европа ривожланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томонидан грант олиш ва маслаҳатчиларни ёллаш бўйича ички таҳлиллар ўтказилди ҳамда мамлакатимизнинг Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 15 та мактаб лойиҳага қамраб олинди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.