Ўтган йили дунёда очликдан азият чекаётганлар сони чорак миллиард кишига етди. Бу ҳақида БМТнинг Очликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича координатори Рина Гелани маълум қилган.
«БМТ янгиликлари» портали маълумотига кўра, ҳозирги кунда яна 35 миллион киши очлик ёқасида.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида можароларга асосланган очлик, иқлим ўзгариши ва иқтисодий зарбаларнинг «токсик бирикмаси» билан кучайиб бораётганини таъкидлади. Иқлим ўзгариши тинчлик ва хавфсизликка мавжуд таҳдидларни кучайтирмоқда. Иқлим ўзгаришига энг заиф бўлган ўнта мамлакатдан еттитаси аллақачон можаролардан азият чекаяпти. Улардан олтитаси БМТнинг тинчликпарвар ёки махсус сиёсий миссиясига эга. Тўрттасида миллиондан ортиқ одам очлик ёқасида.
БМТ координатори, мавжуд эрта огоҳлантириш механизмларидан самаралироқ фойдаланишни таъминлаш ҳамда можароларнинг аҳолининг энг заиф қатламларига таъсирини юмшатиш йўлларини излашга «дадил ва ижодий» ёндашиш зарур, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, аҳолини ҳимоя қилишда аёллар ва қизлар саъй-ҳаракатлар марказида бўлиши керак. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маҳаллий аёлларни тинчлик ўрнатиш жараёнига жалб қилиш зўравонликка барҳам бериш эҳтимолини 24 фоизга оширади. Рина Гелани, шуниндек, миллионлаб одамларнинг ҳаёти боғлиқ бўлган гуманитар лойиҳаларни етарли даражада молиялаштиришни йўлга қўйиш зарурлигини ҳам билдирган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!