Jahon

Нью-Йоркдаги дам олувчилар 65 йил ичида илк бор акула ҳужумига учради

Нью-Йоркдаги дам олувчилар 65 йил ичида илк бор акула ҳужумига учради

Нью-Йорк расмийлари 65 ёшли аёлга акула ҳужум қилганидан сўнг машҳур Rockaway Beach пляжини ёпди, деб хабар бермоқда BBC.

Қутқарувчилар жабрланувчини сувдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган, шундан сўнг уни касалхонага етказишган. Шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи оғир, аммо барқарор. Акула унинг сонини тишлаб олган.

New York Times газетасининг полиция ҳисоботига таяниб ёзишича, тишлаш натижасида аёл 9 килограммга яқин вазн йўқотган.

Одамларга акула ҳужумларини кузатувчи Global Shark Attack File веб-сайтига кўра, Нью-Йоркда охирги марта шунга ўхшаш ҳодиса 1958 йилда содир бўлган.

«Умид қиламизки, жабрланувчи тўлиқ тузалиб кетади», — дейилади шаҳар истироҳат боғлари бошқармаси хабарида. – «Ушбу воқеа шубҳасиз ваҳимага солган бўлса-да, биз Нью-Йорк аҳолисига ушбу пляжда акула тишлаши жуда кам бўлишини эслатмоқчимиз».

Умуман олганда, 1837 йилдан бери Нью-Йорк штатида акулаларнинг одамларга 20 та сабабсиз ҳужуми содир бўлган.

Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул маҳаллий ҳокимликларга қирғоққа яқин жойда акулаларни кузатиши мумкин бўлган қўшимча дронларни берди, шунда қутқарувчилар керак бўлганда эҳтиёт чораларини кўришлари мумкин.

Акула ҳужумидан кейин қутқарув вертолётлари денгиз йиртқичларини қидириб, ҳудудни текширишди, аммо ҳеч нарса топа олмади.

Нью-Йорк шаҳри ўт ўчирувчилари ва полицияси қидирувни давом эттирмоқда, аммо сешанба куни пляж сёрфинг ва сузиш учун ёпиқ бўлиб қолди.