Jahon

Словенияликлар тарихдаги энг йирик табиий офатни бошдан кечирмоқда

Словенияликлар тарихдаги энг йирик табиий офатни бошдан кечирмоқда

Euronews агентлигининг хабар беришича, ҳозирда бир ойлик ёғингарчиликнинг 24 соат ичида тушиши натижасида Словенияда кучли сув тошқинлари кузатиляпти.

Агентликнинг қайд этишича, мазкур тошқинлар тарихдаги энг йирик табиий офат сифатида тан олинмоқда ва ундан етган зарар 500 млн еврога баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳозирча тошқин қурбонлари сони 4 нафарга етган, бироқ тўлиқ эҳтиёт чоралари кўрилгунга қадар бу рақамлар ўсиши мумкин.

«Штат ҳудудининг учдан икки қисми табиий офатлардан зарар кўрган. Кўплаб бинолар сув остида қолган. Ўн минглаб уйлар электр таъминотисиз қолган», — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Словенияга Европа Иттифоқидан ёрдам беришга ваъда берган. Шунингдек, Словения ҳукумати НАТОга ҳарбий вертолётлар ва йиғиладиган кўприклар сўраб мурожаат қилган.