O‘zbekiston

Тиббиёт йўналишида ўқишни кўчириш учун неча балл тўплаш керак?

Тиббиёт йўналишида ўқишни кўчириш учун неча балл тўплаш керак?

2023/2024 ўқув йилида хорижий давлатлардаги ОТМлари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) ОТМларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабгорлар танлаган йўналиш бўйича ўтиш балларини тўплаган тақдирда, кўчиришга рухсат этилиши мумкин.

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасурруфидаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун миниум 129 балл тўплаш зарур. Ижтимоий таъминот йўналишида эса бу кўрсаткич 94 балл этиб белгиланган.