Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан 2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида (ҳозир 1,5 баравари миқдорида);
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида (ҳозир 75 фоизи миқдорида);
3. Транзит РЎДРБ учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида (ҳозир ҳам 25 фоизи миқдорида);
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида (ҳозир 1 баравари миқдорида);
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида (ҳозир 50 фоизи миқдорида).
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!