Рубл турк лираси ва Аргентина песоси билан бирга ривожланаётган мамлакатлардаги энг ёмон валюталар учлигига кирди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Россия рубли жорий йилда долларга нисбатан 24 фоизга пасайиб кетди ва Bloomberg маълумотларига кўра, турк лираси ва Аргентина песоси билан бир қаторда “энг ёмон ривожланаётган бозор валюталари” учлигига кирди.
9 август куни Москва биржасида доллар курси ўтган йилнинг 25 мартидан бери эришилмаган 98 рублдан ошди. Евро курси 107 рублгача кўтарилди.
Россия банкининг маълумотларига кўра, жорий ҳисобнинг ижобий салдоси (экспорт ва импорт ўртасидаги тахминий фарқ) июл ойида бир йил аввалги 17,8 миллиард долларга нисбатан 1,8 миллиард долларни ташкил этди. 2023-йилнинг ўтган етти ойида профицит ўтган йилнинг шу давридаги 165,4 миллиард долларга нисбатан 25,2 миллиард долларгача камайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!