O‘zbekiston

Жорий йилнинг олти ойида 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди

Жорий йилнинг олти ойида 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди. Ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган 210 та илмий мақола, 4 номдаги даврий илмий журнал нашр этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 115 нафар диний соҳа ходимлари ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.

Халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг диний-маърифий соҳаларга оид Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Миср, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларининг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган

52 та тадбирда оффлайн ва онлайн иштироки таъминланди.

Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаро-ларимиз учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 

34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Маълумот учун: Бугунги кунда Республика бўйича жами 2125 та масжид ва 197 та ноисломий диний ташкилот фаолият олиб бормоқда.

Қайд этиш керак-ки, ҳисобот даврида ноисломий диний конфессиялар раҳбарлари ва вакилларининг 10 та турли халқаро ва 7 та маҳаллий тадбирдаги иштироки таъминланди. Улар иштирокида 8 та телекўрсатув, 20 та интервью тасвирга олиниб, марказий телеканаллар орқали намойиш этилди. Уларнинг диний байрам, тадбир ва маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида

34 та давлат ва жамоат ташкилотларида 11 822 нафар,

20 та давлат ва нодавлат олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида 21 180 нафар ўқувчи, талаба, профессор-ўқитувчи ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди. 20 мингдан зиёд уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.  

Ушбу йўналишдаги тадбирларда Республика бўйлаб

9 000 дан ортиқ маҳаллаларда 500 000 дан зиёд аҳоли билан диний-маърифий суҳбатлар олиб борилди.

Хотин-қизлар билан ўтказилган психологик-тренингларга

4 000 нафардан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди.

Реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган 6 мингдан зиёд шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 5 мингга яқин профилактик тадбирлар ўтказилди.

“Ўзбекистон” телеканали орқали “Ҳидоят сари” студиясида 47 та ва “Зиё” медиа марказида 44 та, “Маданият ва маърифат” телеканали “Маърифий суҳбатлар” номли дастурда

21 та кўрсатув эфирга узатилди.

Бундан ташқари, диний соҳа ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” йўналишида интернет сайтларда 70 259 та, босма нашрларда 1 542 та, радиода 1 152 та ва телевидениеда 1 563 та чиқиш қилинди.

Жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликка салбий таъсир кўрсатувчи, диний зўравонлик ва бошбош-доқликка чорлайдиган ғоялар ва қарашлар тарқалишига хизмат қилувчи 2 мингдан ортиқ материалларнинг юртимизга кириб келиши олди олинди.

Республикадаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни нохолис талқин этиш, уламоларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қарши мафкуравий курашни тизимли ташкил этиш мақсадида диний-маърифий сайтларда 4 125 та (видео, аудио, мақола ва инфографика кўринишидаги) материал эълон қилинди.

Ушбу давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан 1 277 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони  250 тага камайган.

Уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

– Ҳаж ва Умра зиёратларига бориш масаласида – 764 та;

– масжидларни давлат рўйхатига олиш юзасидан – 198 та;

– диншунослик экспертизаси ўтказиш хусусида – 110 та;

– ноисломий конфессияларни давлат рўйхатига олиш

билан боғлиқ – 22 та;

– диний таълим олиш билан боғлиқ – 15 та.

Қўмитага келиб тушган мурожаатларнинг 856 тасига ҳуқуқий маълумот берилди, 280 таси ижобий ҳал қилинди,

83 таси (диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларда кўрсатилган камчиликлар сабаб) рад этилди,

34 та мурожаат жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддасига асосан тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органларига йўналтирилди, 24 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан юқорида қайд этилган йўналишлардаги фаолият тизимли тарзда давом эттирилмоқда.