Бугун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг очиқ суд мажлисида «Уммон гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Рискиевга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Олий суднинг маълум қилишича, З. Рискиев Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, З. Рискиевга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб ва тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!