Yangiliklar

2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади

2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумотига кўра, каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда пойтахтдан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда кўнгилли сайр қилиш масканлари барпо қилинган.

Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинган.

Ҳокимлик бу ишлар давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилишини маълум қилди.

Қўшимча қилинишича, сайилгоҳларда аҳоли кўнгилли маданий хордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади.

Аввалроқ эса ҳар бир дарахтга пасспорт берилиши ва ва 2030 йилгача Тошкентнинг яшил майдонлари 5000 га етказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Хабарда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар 1100 гектарга, 2025 йилга 1400, 2026 йилда 1900, 2027 йилга 2500, 2028 йилда 3200, 2029 йилда 4000 гектарга етказилиши айтилган эди.