Jahon

Эйфель минорасидаги бомба таҳдиди ёлғон бўлиб чиқди

Эйфель минорасидаги бомба таҳдиди ёлғон бўлиб чиқди

Сайёҳлар бомба ҳақидаги хабар туфайли эвакуация қилинганидан бир неча соат ўтиб Париждаги Эйфель минорасига қайтишди. Полиция ва сапёрлар минора атрофидаги ҳудудни, жумладан, унинг қаватларидан биридаги ресторанни ўрганиб чиқди, дея хабар бермоқда AFP Эйфел минораси оператори SETE’га таяниб.

Меҳмонлар миноранинг уч қаватидан ва унинг остидаги платформадан эвакуация қилинди. «Бу шундай вазиятларда кенг тарқалган процедура, аммо у камдан-кам учрайди», деди SETE вакили.

Франция полициясидаги манбанинг айтишича, ташриф буюрувчилар эвакуация қилинганидан тахминан икки соат ўтиб аттраксионга қайтишган. «Бу ёлғон сигнал эди», дейилади манба хабарида.

Олдинроқ, Европанинг нуфузли нашрлари Эйфель минорасида бомба таҳдиди бўлганлиги учун, у ердаги барча сайёҳлар эвакуация қилингани ҳақида хабар беришган эди.

Эслатиб ўтазмиз, Эйфель минораси Парижнинг энг таниқли диққатга сазовор жойи ҳисобланади. У 1889 йилда қуриб битказилган.