Siyosat

Эквадорда отиб ўлдирилган президентликка номзод аслида ким эди?

Эквадорда отиб ўлдирилган президентликка номзод аслида ким эди?

Эквадорда президентликка номзод Фернандо Вильявисенсио сайловолди ташвиқот тадбиридан сўнг отиб ўлдирилгани хусусида хабар қилинганди. Унинг дафн маросими бўлиб ўтди. Хўш, сиёсатчи аслида ким эди?

Фернандо сиёсатга киришдан олдин мустақил журналист сифатида фаолиятини олиб борган. Асосий эътиборини олдинги ҳукуматлар ишларини ўрганиш, коррупциявий ҳолатларни текширишга қаратган.

Ўтган чоршанба куни марҳумнинг ҳамшаҳарлари, яқинлари ва тарафдорлари Вилявисенсио билан хайрлашди. Сиёсатчининг таъзияси ўтказилди.

Кито шаҳридаги сайловолди ташвиқот тадбиридан сўнг уюштирилган суиқасдда нафақат номзод, балки яна 9 киши жароҳат олганди.

Мамлакат Бош прокуратураси қотилликка алоқадорликда гумон қилиб, олти нафар Колумбия фуқароларини ҳибсга олган.
Ҳозирча суиқасд учун жавобгарликни Мекцикадаги наркокартелга алоқадар жиноий гуруҳ Лос Лобос ( Бўрилар ) ўз зиммасига олди.

Эквадорнинг амалдаги президенти Гилермо Лассо эса икки ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Марҳум Фернандо Вильявисенсио 2007-2017 йилларда президент Рафаэль Корреа ҳукуматини энг ашаддий танқидчиларидан бири эди. Ўша вақтда у ҳукумат аъзолари, ҳаттоки, президентдан шикоят қилган. Корреани танқид қилгани учун туҳмат жазоси билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бунинг оқибатида эса қўшни Перудан сиёсий бошпана сўраган эди. Бу ишларни қилиш учун эса у , аввал, Ҳиндистонга қочиб кетган.