Siyosat

Қозоғистонда Россия армиясига қўшилиш ташвиқоти давом этмоқда

Қозоғистонда Россия армиясига қўшилиш ташвиқоти давом этмоқда

Reuters ахборот агентлиги хабарларига кўра, Қозоғистонда аҳоли Россия армиясига қўшилиши лозимлиги тўғрисидаги ташвиқот интернетда фаол давом этмоқда.

Маълум қилинишича, гўёки Россия армияси билан шартнома имзолаганлар 5300 доллар миқдорида бир марталик тўлов, шунингдек, камида 190 минг рубль миқдорида ойлик маош ва қўшимча тўловлар олади.

Реклама қозоқлар учун экани аниқ. Чунки унда икки давлат байроқлари туширилган. Шунингдек, елкама-елка шиори ҳам ёзиб қўйилган.

Эълондаги манзил Сахалиндаги армияга боришни таклиф қилувчи веб-сайтга олиб боради. Сайт ушбу вилоятнинг инсон капиталини ривожлантириш агентлиги томонидан яратилгани айтилмоқда.

Бироқ, бу жиноят дегани. Чунки Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, республика фуқаролари хориждаги қуролли можарода қатнашгани учун беш йилдан тўққиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Урушга ёллаш эса етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.