O‘zbekiston

Турли сабабларга кўра, тестга кирмаган абитуриентларга яна бир имкон бериладими?

Турли сабабларга кўра, тестга кирмаган абитуриентларга яна бир имкон бериладими?

Тест синовига белгиланган кунда кира олмаган абитуриентлар ўзига берилган имконни қўлдан бой берди. Энди улар келгуси йилда топшириб кўради. Бу ҳақда Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида ёзмоқда.

«Бунда қайси сабабга кўра кела олмагани муҳим эмас. Кимдир касал бўлиб қолган, кимдир фарзандли бўлган, кимдир жарроҳлик амалиётини ўтказган, кимдир кечиккан, кимдир ҳужжатини эсидан чиқарган, кимдир ҳужжатини йўқотган ва ҳк.

Қандай сабаб бўлишидан қатъи назар тестга кира олмаганлар учун яна бошқа кунда тестга кириш имкони берилмайди.

Фақатгина пандемия муносабати билан 2020-2021 йиллар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси чиққан абитуриентлар учун қўшимча тест ўтказиш белгиланган эди. Лекин ўтган йилдан буён бу тартиб бекор бўлган», — дейилади манба хабарида.