Yangiliklar

Зеленский барча ҳарбий комиссарларни ишдан ҳайдади

Зеленский барча ҳарбий комиссарларни ишдан ҳайдади

Украина президенти барча вилоят ҳарбий комиссарларини ишдан бўшатишини маълум қилди. Бу ҳақида Euronews хабар бермоқда.

Сабаб эса комиссарларнинг муддатли ҳарбий хизматдан озод қилиш иши бўйича пора олганидир.

Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ҳам ўтказган. Мажлис якунида эса сиёсатчи уруш давридаги порахўрликни хиёнат деб атаган.

Маълумотларга кўра, республика бўйича ҳарбий комиссиялар ходимларига нисбатан жами 112 та жиноий иш қўзғатилган, 33 тасига коррупция моддаси бўйича айбловлар қўйилган.

Бундай ҳолатларнинг аксарияти муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ёки бутунлай озод қилиш ишлари учун пора олиш билан боғлиқ.

Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужнийга жанговар зонада бўлган ҳарбий хизматчиларни бўш бўлган лавозимларга тайинлашни топширди.