Гавайи оролларида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 67 кишига етди, бу штат тарихидаги энг кўп қурбонлар сонига эга табиий офатдир, деб хабар бермоқда BBC News.
Яна юзлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, шунинг учун қурбонлар сони ортиши мумкин.
Лахайнада ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 6:00 гача комендантлик соати эълон қилинади ва шаҳарнинг энг кўп зарар кўрган қисмида ҳали ҳам қидирув ва қутқарув ишлари юритилмаяпти.
Аввалроқ америкалик сенатор ижтимоий тармоқларда Лахайна «деярли бутунлай ёниб кетган»ини айтган.
Лахайна жойлашган Ғарбий Мауи ҳали ҳам электр ва сувсиз қоляпти.
«Лахайна вайрон бўлган ҳудудга айланди. Улар (яшовчилар) ҳаётларида бунақасини кўрмаганлар», – деди табиий офатдан кейин шаҳарга ташриф буюрган губернатор Жош Грин. «Жуда эҳтиёт бўлинг, эҳтиёт бўлинг!»
Унинг сўзларига кўра, кўплаб одамларни уйсиз қолдирган Мауи ёнғинидан кўрилган зарарни қоплаш учун йиллар керак бўлади. Ҳар йили икки миллионга яқин сайёҳни жалб қиладиган тарихий қирғоқ бўйидаги Лахайна шаҳрида 1000 дан ортиқ бинолар вайрон бўлган.
Жума куни Мауи округи расмийлари Лахайнада яна 12 кишининг ўлимини тасдиқлади.
Мауи ёнғинлари Гавайидаги энг ҳалокатли табиий офат бўлди, ҳатто 1960 йилда 61 кишининг ҳаётига зомин бўлган цунамидан ҳам ошиб кетди.
Оролда кўплаб бой одамлар яшайди, жумладан Амазон асосчиси Жефф Безос. У ва унинг севгилиси Лорен Санчес ёнғин қурбонларига ёрдам бериш учун 100 миллион доллар ваъда қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!