Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайвань вице-президентининг Нью-Йоркка ташриф буюргани учун АҚШдан қаттиқ норози эканини билдирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Тайвандаги навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этувчи асосий номзодлардан бири бўлган Циндэ Парагвайга кетаётганда Нью-Йоркда тўхтаган, вице-президент у ерда янги сайланган президентнинг инаугурациясида қатнашиши керак бўлган.
Шунингдек, у мамлакатган қайтаётганида Сан-Францискода тўхтамоқчи, Bloomberg’нинг ёзишича, у бу шаҳарда Тайвандаги Америка институти раҳбари билан учрашиши кутилмоқда.
Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой АҚШдан ўз ҳудудида «сепаратчи»ни қабул қилгани учун норози эканини айтган. Бундан ташқари, Хитой ТИВ АҚШ ва Тайвань ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни қоралаган. Хитой расмийларининг фикрича, Лай Циндэ АҚШда «ягона Хитой» тамойилини бузувчи сиёсий фаолият олиб борган бўлиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!