Jinoyat

Тошкентда йўл ўтказгич устунлари қулаши ортидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда йўл ўтказгич устунлари қулаши ортидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилаётган йўл ўтказгичларнинг 5 та устуни қулаб тушгани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, узунлиги 42 метрлик 5 дона йўл ўтказгич устуни (балкалар) қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.