Андижон вилояти ФВБнинг хабар беришича, кеча соат 17:53ларда Олтинкўл тумани МФЙ Хўжа кўчаси 52-уйда яшовчи 1984 й.т. Д Анинг ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида Олтинкўл тумани Маслахат ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлиги хақида маълум қилган.
Хабарда айтилишича, олиб борилган суриштирув натижасида, ушбу жасад, Олтинкўл тумани “Орс” МФЙ Юқори кўчаси 134-уйда яшаган 08.09.2012 й.т. Т. А эканлиг маълум бўлди. Мархум Т. А жасади Суд тиббий экспертизасига юборилган.
«Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган», — дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!