Yangiliklar

Финляндия ҳужжати йўқ муҳожирларга имконият бермоқчими?

Финляндия ҳужжати йўқ муҳожирларга имконият бермоқчими?

Финляндияда мигрантлар билан боғлиқ муҳим ҳужжат бекор қилиниш остонасида . Яъни, энди пойтахт Хельсинкида ҳеч қандай ҳужжатсиз хориждан келиб қолганлар ёки қочоқларга ҳам баъзи ҳуқуқлар берилиши мумкин.

Ўнг қанот ҳукуматнинг ҳужжатсиз муҳожирларга қарши сиёсати шаҳар ҳокимияти, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳамда сиёсий рақибларнинг кескин қаршилигини келтириб чиқарганди.

Янги сайланган Бош Вазир Петтери Орпонинг коалицион ҳукумати , мамлакатда бўлиш ва соғлиқни сақлаш тизимига кириш ҳуқуқини беришни шаҳар ҳокимиятига тақдим этмоқчи. Яъни, энди ҳужжатсиз муҳожирлар бундай хизматлардан фойдаланадими ёки йўқ, буни ҳокимиятларнинг ўзи ҳал қилади.

Финляндия керакли ҳужжати йўқ бўлган мигрантлар томонида эмас ҳамда бунга қарши кайфият ўзгармайди. Аммо, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳар қандай инсон даволаниш ҳуқуқига эга бўлади. Давлат ССВ бунга ваъда берди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили тизим ўртача 300 нафар ҳужжатсиз муҳожирларга тиббий хизматларни бепул кўрсатади.

«Биз бу одамларга ёрдам беришни жуда муҳим деб биламиз ва биз тенгликни ҳимоя қилишни хоҳлаймиз», дейди, Хельсинкидаги Глобал клиниканинг кўнгилли ҳамширалари.

Умуман олганда, бу рақамлар унчалик катта эмас.

«Ҳар бир ҳужжатсиз муҳожир бир хил ҳуқуқларга эга бўлиши муҳим, ҳомиладор аёлни кўрикдан ўтиши ёки туғиши кераклигини тасаввур қилинг ва баъзи шаҳарларда ҳомиладор аёллар ва болалар учун даволаниш учун қийинчиликлар мавжуд», дея қўшимча қилади ҳамширалар.

Қонунчиликдаги кутилаётган бу ўзгариш ортидан ижтимоий хизматлар, соғлиқни сақлаш ва қутқарув бўлимлари ўз харажатини ўз бюджетидан қоплаши керак бўлади. Демак, молиявий масалаларни ҳам қайта ўйлаш керак.

Муҳожирлар имкониятдан фойдаланиб қолиш учун Хельсинкига интилмайдими?

Финляндиянинг кўплаб шаҳарлари қоғозсиз муҳожирлар учун оддий бепул тиббий хизматларни тақдим этмаётгани ёки тез орада хизматларни тўхтатмоқчи бўлганлиги сабабли, одамлар Хелсинкини тиббий муолажа учун “муқаддас шаҳар” сифатида кўришидан хавотир бор.

Бироқ, биргина тиббий ёрдамни олиш учун яшаш жойини ўзгартириш ҳолати у қадар кўп кузатилмаслиги тахмин қилинмоқда.