Yangiliklar

Ўзбекистоннинг телефон импортида қайси давлат энг кўп улушга эга?

Ўзбекистоннинг телефон импортида қайси давлат энг кўп улушга эга?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобиль телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1 389,5 минг дона;

— Вьетнам – 148,8 минг дона;

— Ҳиндистон – 14,2 минг дона;

— Қозоғистон – 2,4 минг дона;

— Тайвань – 1,6 минг дона;

— Туркия – 1,9 минг дона

— Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона.