Yangiliklar

Тўланмаган шартномалар бўйича контрактациялар қайта очиладими?

Тўланмаган шартномалар бўйича контрактациялар қайта очиладими?

Жорий йилнинг 11-12 август кунлари ойнинг 4-5 саналарида Cobalt, Lacetti ва Damas учун тарқатилган шартномаларнинг тўлов муддати тўлиқ тугаган.

UzAuto Motors’нинг берган баёнотига кўра, тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлиши керак.

Бироқ «bakiroo» иқтисодий блокининг ёзишича, 14 август 10:00 ҳолатига, UzAvto Savdo иловаси ва телеграм ботида, шунингдек дилерлик тармоқларида тўланмаган шартномалар бўйича контрактациялар пайдо бўлмаган.

«Контрактациялар ҳолати бўйича очиқ ва оммавий платформанинг йўқлиги, шартномаларнинг ёпиқ тарзда, шаффоф бўлмаган усулларда тақсимланиши билан боғлиқ савол, шубҳа ва гумонларни кўпайтирса кўпайтирадики, асло камайтирмайди», — дея мазкур ҳолатни изоҳлайди блок муаллифи Отабек Бакиров.