Ижтимоий тармоқларда «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропорти ёнида репортаж тайёрлаётган журналистларга ҳужум қилингани акс этган видео тарқалди.
Хабарларда мазкур жабрланувчилар «Зўр» ТВ телеканали ижодий жамоаси бўлгани ва улар янги қурилаётган кўприкнинг фойдаланишга топширилмай туриб қулаб тушиши сабабларини ўрганиш учун боргани айтилган.
Видеода акс этишича, исми ва бошқа маълумотлари маълум қилинмаган шахс, мухбирнинг саволига жавобан уни уятли ва ҳақоратли сўзлар билан жеркиган ва операторга ҳужум қилиб, унинг қўлидаги камерани синдириб ташлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!