14 августдан 15 августга ўтар кечаси Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш ва кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ТАSS.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин 600 квадрат метр майдонни қамраб олган.
Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг журналистларга айтишича, портлаш нефть қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган. Сабаб ва оқибат аниқланмоқда.
Саккизта ёнилғи бакидан иккитаси портлаган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан, 2 нафар бола ҳалок бўлган. Яна 66 киши жароҳатланган, улардан 13 нафари болалар, 10 нафарининг аҳволи оғир.
Махачқалъанинг тиббиёт муассасалари кучайтирилган режимга ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махачқалъа касалхоналарида етарли ўринлар мавжудлигини айтди.
Доғистоннинг кўплаб аҳолиси қурбонлар учун қон топширишга республика қон қуйиш станциясига боришди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!