Жорий йилнинг июль ойида Ташқи ишлар вазирининг БАА мамлакатига ташрифи чоғида уларда анчадан бери қўллаб келинаётган сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини Ўзбекистонда ҳам қўллаш истиқболлари ҳақида гапирилган.
«Uzb_Meteo» телеграм каналининг хабар беришича, бугун БАА нинг мазкур технология имкониятларидан фойдаланган тузилмалари билан ўзбек томони масъул вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида суҳбат бўлиб ўтган.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг ноябрь ойларида БАА дан мутахасисларнинг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!