Қозоғистон ҳукумати Россия газининг Ўзбекистонга 10 миллиард куб метргача транзитини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Ҳозир биз индикатив маънода 1,5 миллиард кубометрдан 10 миллиард куб метргача газ транзитини муҳокама қилмоқдамиз”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистоннинг тайёргарлигига қараб ҳажмни ошириш мумкин.
Шунингдек, у Россиядан Ўзбекистонга газ транзити Қозоғистон учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишини – мамлакат газ транспорт тизимини модернизация қилишга қўшимча маблағ сарфланишини таъкидлади.
20 июл куни Қозоғистоннинг «QazaqGaz» оператори томонлар май ойида келишиб олган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йил октабрь ойида бошланишини маълум қилган эди.
Қайд этилишича, айни пайтда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурининг Қозоғистон қисми модернизация қилинмоқда», дейилади манба хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!