Yangiliklar

Zо‘r TV журналисти ва операторини калтаклаган ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Zо‘r TV журналисти ва операторини калтаклаган ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча Тошкент халқаро аэропорти ёнидаги битмаган кўприкнинг қулаши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун борган журналистлар калтаклангани тўғрисида хабар берган эдик. Мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот берилди.

Жанжал натижасида Н.Э. “Zo’r” ТВ мухбири В.Н.нинг чап қош қисмига ҳамда оператор Й.С.нинг бурун қисмига тан жароҳат етказганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг бирламчи маълумотномасида фуқаро Й.С. бурун суягида силжимасдан ёпиқ синиш жароҳати борлиги кўрсатилган.

Шунингдек, ўзаро жанжал натижасида тасвирга олиш учун фойдаланилган «Sony-280» русумли видеокамера мосламаси қулоқчини ва микрофонига шикаст етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.