Jahon

Киев ҳарбийларга қанча пул сарфлаётганини биласизми?

Киев ҳарбийларга қанча пул сарфлаётганини биласизми?

Украина давлат бюджетининг учдан бир қисми иш ҳақи тўлаш ва ҳарбий хизматчиларни сақлашга сарфланади. Бу ҳақда Бош агентлик Украина Молия вазирлиги ва Давлат ғазначилиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, январь-июль ойларида ушбу мақсадлар учун 518,8 миллиард гривна (тахминан 14 миллиард доллар) ажратилган.

Бундан ташқари, катта маблағлар давлат хизматчиларининг маошларини тўлашга – яна 151,1 миллиард гривна (4,1 миллиард доллар), шунингдек, тиббий ёрдам, ижтимоий нафақалар ва маҳаллий бюджетларга сарфланмоқда, деб хабар бермоқда Прайм.

«Харажатлар таркибида энг кўп иш ҳақига йўналтирилган – 669,9 миллиард гривна (18,1 миллиард доллар)», – дея таъкидлади Украина Молия вазирлиги.

Раданинг қайд этишича, Украина ҳарбий харажатларни оширмоқда. 2023 йилда бюджетнинг ҳар иккинчи гривнаси мудофаага кетади. Шу билан бирга, Киев ўз харажатларининг атиги 60 фоизини ички захиралар ҳисобидан қоплайди, дея таъкидлади нашр.