Yangiliklar

АҚШда тўққиз ёшли бола олти ёшли болани отиб ўлдирди

АҚШда тўққиз ёшли бола олти ёшли болани отиб ўлдирди

АҚШнинг Флорида штатида 9 ёшли бола уйдан топиб олган тўппонча билан 6 ёшли боланинг бошига ўқ узди, деб хабар бермоқда CNN.

Душанба куни бола касалхонага ётқизилган ва кўп ўтмай вафот этган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Отишма вақтида уйда катта ёшли киши бўлган ва у сўроқ қилинган. Полиция зўравонлик аломатлари йўқлигини айтди. Ҳозирча ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.

Gun Violence Archive маълумотларига кўра, жорий йилда АҚШда 1114 дан ортиқ 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўқотар қуроллардан ўлдирилган, яна 3065 бола жароҳатланган. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотлар базасига кўра, 2021 йилда 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ўлимининг тахминан 19 фоизи ўқотар қурол туфайли содир бўлган.

2020 йилда АҚШда бошқа сабаблардан кўра болалар кўпроқ ўқ жароҳатларидан ўлган. Ҳатто ўқдан ҳалок бўлганлар сони йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари сонидан ҳам ошиб кетган.