Малайзияда хусусий самолётнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Хабарда айтилишича, самолёт Лангкави халқаро аэропортидан кўтарилиб, Шам Алам яқинида қулаган.
Натижада 6 йўловчи ва 2 экипаж аъзоси, шунингдек, самолёт ҳалокатга учраган маҳалланинг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Мазкур маълумотни Малайзия фуқаро авиацияси бошқармаси тасдиқлаган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:08 да содир бўлган. Самолёт Куала-Лумпурдаги Султон Абдулазиз аэропортига йўл олган бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!