Yangiliklar

Президент: Ҳамкор давлатлар валютаси қадрсизлангани бизга салбий таъсир ўтказмоқда

Президент: Ҳамкор давлатлар валютаси қадрсизлангани бизга салбий таъсир ўтказмоқда

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ўтказмоқда. Айтиш керакки, умумий ҳисобда бу Президентнинг ишбилармон доиралар вакиллари билан сўнгги йилларда учинчи бор бундай форматда учрашиши.

Давлат раҳбари , доимгидек, тадбиркорларга ҳурмати юқорилигини билдириб ўтди. Аёл тадбиркорларни алоҳида қўллашини билдирди. Аёлни бахтли қилсак, жамият бахтли бўлади, деди Мирзиёев.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳамкор давлатлар валютасининг қадрсизлангани Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Глобал миқёсдаги юқори инфляция ортидан ресурслар қимматлашди. Ана шундай жиддий шароитда биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Мен таклиф бераман, сизлар ҳам фикр билдирасиз, дейди давлат раҳбари.

Мулоқот давом этмоқда. Тафсилотлар бериб борилади.