Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, айни пайтда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев туман ҳокимининг ўринбосарлари ва ҳокимликнинг бошқа барча мутахассисларини ишдан бўшатган.
Вилоят ҳокими, шунингдек, мазкур ходимларнинг фаолиятига бир ҳафта давомида ҳуқуқий баҳо берилиши ҳамда агар,»тоза» чиқса, улар яна фаолиятларини давом эттиришлари мумкинлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, ҳоким тумандаги барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳам ўз лавозимларидан озод этилганини ва уларнинг фаолиятига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини, бундан фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари мустасно эканини қўшимча қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!