O‘zbekiston, Yangiliklar

«Тошкент метрополитени» тез орада ёпилиши кутилаётган метро бекатлари номини эълон қилди

«Тошкент метрополитени» тез орада ёпилиши кутилаётган метро бекатлари номини эълон қилди

Метронинг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 26-августдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади.

Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати “Шаҳристон” ва “Минг Ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади.

Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.

Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.