Jahon

«Луна-25» космик кемаси Ой юзаси билан тўқнашиб кетганидан сўнг ҳалокатга учради

«Луна-25» космик кемаси Ой юзаси билан тўқнашиб кетганидан сўнг ҳалокатга учради

«Луна-25» сайёралараро автоматик станцияси Ой юзаси билан тўқнашув оқибатида «ўз мавжудлигини йўқотди», деб хабар берди Роскосмос. Москва вақти билан тахминан 14:57 да (Тошкент вақти билан 16:57) «Луна-25» билан алоқа узилди. Олимлар қурилмани излашди ва у билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилишди, аммо бу ҳеч қандай натижа бермади.

«Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, ҳақиқий импульс параметрлари ҳисобланганлардан четга чиққанлиги сабабли, «Луна-25″ космик аппарати лойиҳадан ташқари орбитага ўтди ва Ой юзаси билан тўқнашув натижасида ўз фаолиятини тўхтатди. Космик кеманинг йўқолиши сабабларини аниқлаш масалалари махсус тузилган идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади,» дейилади ҳисоботда.